Беморнинг намози

Ассалому алайкум! Ман ногирон юра олмайман ўтирган жойим, 31-ёшда ман, ногирон одамга ҳам 5-вахт намоз ўқиш фарзми? ва ўқимаса гунохкор бўладими? Ман 5-вахт намоз ўқишни хохлайман фақат Ота Онам қарилар тахорат олишимда уларга қийинчилик бўлади шунинг учун 5-вахт намоз ўқимаяпман. Шу масалада динимиз ҳукумлари қанақа, шу ҳақда тушунтириб йўл кўрсатинглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизга ҳам намоз фарз. Таҳорат қилолмасангиз таяммум қилиб ўқийверасиз. Ота-онангиз сизни аврат жойларингизни ювишлари шарт эмас. юз қўлингиз ва оёғингизни ювишга ёрдам берсалар бўлди. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 06:20 | Савол-жавоблар | 131 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar