Дуодаги васваса

Ассалому алайкум! Бир саволни ўқиб қолгандим кеча, бир киши иши юришмаётгани учун қандай йўл тутишини сўраган адашмасам, мен ҳам дунёвий нарсаларни Аллоҳдан сўрайверсам бўладми тартиби қандай, (илмсизлигим орқали тушинмаган жойим : шубҳа қимаслик керак экан, яъни ҳоҳласанг бер демасдан сўраш керак экан, мени Аллоҳ ҳоҳлаши билан нимадир нарсани сўраш тартибини яхши фарқлай олмаяпман, Ин шаа Аллоҳ деганини ишлатиб юраман деярли ҳар доим, ҳеч бўлмаганда насиб, насиб қилса, Худо ҳоҳласа дейман). Илмим йўқлиги учун шум ниятликка қараб кетябман баъзида. Янаям билмадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Саҳобаи киромлар таомига соладиган тузини ҳам Аллоҳ таолодан сўраганлар. Аллоҳим тузни насиб қилгин – деб. Қолганини қўяверинг. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 06:20 | Савол-жавоблар | 128 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar