Бир оилада икки киши қурбонлик қилиш

Ассалому алайкум! Мен қурбонлик қилмоқчиман (1-маротаба), онам хам қурбонлик қилмоқчилар, лекин отам динни яхши тушунмайдилар ва бирданига 2 киши қурбонлик қилсак уйда жанжал чиқаришлари мумкин. Шундан хавотир олиб отам билмасликлари учун онам пулини бериб қўйни сотиб олиб, бошқалар мани номимдан сўйсин ва гўштини тарқатиб юборсин демоқдалар. Шундай қилсалар бўладими? Мен, қурбонлик эгаси ўзи сўйиши керак ёки энг камида ушлаб туриши керак деб эшитгандим. Нима қилишни билмаяпмиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри эшитган экансиз. “Қурбонлик эгаси ўзи сўйиши керак ёки ушлаб турса, кўриб турса яхши бўлади” деган гап йўқ. Бу шарт эмас. Бирор одамни вакил қилса, у одам қурбонлик қилувчининг номидан сўйса ёки сўйдирса бўлади. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 07:43 | Савол-жавоблар | 140 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar