девордаги ёзув

Ассалому алайкум хурматли Шайх Хазратлари! Бизга кушни кишлокда бир хонадон эгаси уйига пахсадан девор ургизган.Ва деворда кандайдир, кўринишидан араб ёзувига жуда хам ўхшайдиган узундан-узун ёзувлар пайдо бўлиб қолган.Ўша хонадонга қўшни бўлган оғайним айтганди ишонмадим.Бориб ўз кўзим билан кўрдим ва ишонч хосил қилдим.Нима ёзилганлигини ўқий олмадим лекин хақиқатдан хам чамаси 15см катталикдаги араб харфларига ўхшаш белгиларда узунлиги 12-15 метрга етадиган қандайдир ёзувлар бор экан.Оғайнимни айтишича уй эгалари ва усталар ёзувни йўқотиш учун қайтадан лой суркаб чиқишса хам девор қуриб яна ўша ёзувлар қайта кўриняпти экан.Хозир кўпчилик қизиқиб бориб кўряпти. Хурматли Шайх Хазратлари бу каби ходисаларда бирор маъно борми? Ноўрин савол берган бўлсам узр.Жавобингиз учун олдиндан рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу каби ҳодисаларда маъно йўқ. Мусулмон жинлар қилиши мумкин.

2 Май 2022, 06:20 | Савол-жавоблар | 140 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar