Фарзандни кўришга таъқиқ

Ассалому алайкум! Мен бир ажрашган аёлни никохимга олсам. Фарзандини туғдирган отасига кўришиш учун тақиқ қўйсам. Болани ва унинг отаси ва оила аъзоларини хаққига хиёнат ёки зулм қивотган бўмиманми? Фарзанд энди мани фарзандим онаси мани махримда дейиш тўғрими? Шариат бунга нима дейди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бола отаники ҳисобланади. Она боланинг отасидан бошқасига эрга тегса болани қарамоғига олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Бундай вақтда бола ўша аёлнинг онасини қарамоғида бўлиши керак бўлади. У йўқ бўлса отанинг онасинин қарамоғига ўтиши керак бўлади. Сиз ота ўз фарзандини кўришидан маҳрум қилишингиз тўғри эмас. Болани отаси томонидагилар боланинг хулқини бузилишига сабаб бўладиган ҳолат бўлса чорасини кўриш мумкин. Ман қилишга ҳаққингиз йўқ. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 06:21 | Савол-жавоблар | 178 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar