Савдодаги рақобат

Ассалому алайкум! Агар бир хил махсулот бир биридан ораси узоқ бўлмаган иккита дўконда бўлиб, бир дўконни сотувчилари иккинчисига рақобат қилиб, айғоқчилик қилиб, нархларини атайин пасайтириб, махсулотларини ёмонлаб мижозларини ўзига қаратса қилган савдоси халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёмонласа жоиз эмас. Лекин нархни ўрганиб, ҳалол рақобат қилиб, халққа яхши бўлсин деб нархни арзонлаштириши жоиз. Шундай қилиш ҳам керак. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 06:22 | Савол-жавоблар | 160 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar