Қайнонамнинг буюмларини эҳсон қилиш

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Қайнонамнинг эс-ҳушлари жойида эмас, кўп гоҳ-гоҳ кўп нарсалар ёдларидан кўтарилади. Ҳозирда уйимизни таъмирлаётгандик. Қайнонамнинг кўпгина чойнак, коса ва бошқа ҳечам тутилмайдиган, ортиқча идишлари кўп экан. Шуларни уларнинг номларидан эҳсон қилсам, гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Албатта муҳтожларга. Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайнонангизнинг розилигини олинг. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 06:22 | Савол-жавоблар | 155 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar