Тана азоларини сотиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли Устозлар, мен озгина қарз бўлиб қолдими. Қарзимни тўлаш учун ўз буйрагимни сотсам бўладими? Чунки бошқа чорам қолмади. Ишлаяпман аммо орттира олмаяпман. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Буйрагингизни сотишингиз ҳаром амал. Бу дунёда банда чорасиз бўлиши мумкин, лекин Аллоҳ таоло учун чорасиз ишнинг ўзи йўқ. Аллоҳга боғлансангиз, астойдил дуо қилсангиз ечимини кўрсатиб қўяди, ишингизни ҳал қилиб қўяди. Сўранг, сўрашда бардавом бўлинг, ноумид бўлманг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:17 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar