Миннатдор бўлиш

Оламларни яратган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду санолар ва Унинг севикли расули Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловату дурудлар бўлсин! Сизга икки дунё саодатини тилайман. Аллоҳ Дин юлида қилаётган ишларизга ажрини кўпайтириб ёзсин. Саволим такрорий ёки ноўрин ёзилган бўлса олдиндан узр сўриман. Савол жавоб рукнидан саволимга жавоб топа олмадим. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳга шукр қилмаса, одамларга ҳам ташаккур қилмайди», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган. Термизийнинг лафзида: «Одамларга ташаккур қилмаган Аллоҳга шукр қилмайди», дейилган. Шарҳ: Аллоҳ таолонинг яхшилигини билмаган нобакор банданинг яхшилигини билармиди! Бундай нусхалар доимо ва ҳар кимга нисбатан ношукр бўладилар. Аллоҳ таоло ўшалардан бўлишдан Ўзи асрасин! Омин! Аллоҳ раҳмати марҳамати кенг зотдир. Инсонларга миннатдорчилик юзасидан "раҳмат" сўзини ишлатиш муболаға бўлмайдими? Қайси ибора афзал ташаккур, миннатдорман, рахмат?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Муболаға бўлмайди.

2 Май 2022, 06:28 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar