Илтимос дуо килинг

Ассалому алайкум шайх хазратлари Менинг отам арок ичади ва шубхали пул топади исломдан узокда,менинг 2 нафар фарзандим бор.Якинда бир фалокат туфайли улимдан колдим , канака килиб улмай колганимга узим хам ва хамма хайрон аллохнинг узи асради. Отамнинг соглиги хам яхши эмас.Илтимос : Ота-онам, хотиним, болларим ва менинг иймон этикодли ва сог саломат булишимизни истаб дуо килишингизни илтимос киламан.Олдиндан катта рахмат
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ таоло отангизга инсофу тавфиқ берсин! Ичишни ва ҳаром нарсаларни ташласин! Тақво ва ибодатга йўллансин! Бошқа оила аъзоларингизни ва сизни ўз ҳимоясида асрасин! Барча орзуларингизда яхшисини ато қилсин!

2 Май 2022, 07:01 | Савол-жавоблар | 192 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar