Бавлдан сақланмаслик ҳақидаги ҳадис
Ассалому алайкум! «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабрнинг ёнидан ўтиб кетаётиб: «Албатта, бу иккови азобланмоқда. Азобланишлари катта нарсада эмас. Улардан бири сийдикдан тоза бўлишга эътибор бермас эди. Бошқаси эса, чақимчилик қилиб юрар эди», — дедилар. Бир хурмонинг хўл шохини олиб келиб, иккига бўлиб, икки қабрга биттадан суқиб қўйдилар. Кишилар: «Эй Аллоҳнинг Расули, нега бундоқ қилдингиз?» дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шоядки, булар қуругунча икковларидан азоб енгиллатилса», — дедилар. (Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар)». Бу ерда сийдикдан покланмаслик деганда хожатдан сўнг тахорат олмаслик назарда тутиляптими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу ерда сийдик томчиларидан сачраган зарраларидан сақланмаслик, шунингдек ҳожатга кирганда хусусан умумий ҳожатхоналарга кирганда авратини ўзгалардан беркитмаслик назарда тутилган. Ҳадисда бавли туфайли ўзини тўсмас эди, яъни авратини сақламаётганлигини айтилган. Бунга бавлдан бошқа умумий ҳолатларда ҳам авратини беркитмайдиганлар ҳам киради. Валлоҳу аълам!
1 Май 2022, 00:17 | Савол-жавоблар | 209 | Ҳадислар