Ака уканинг ўртасидаги пул

Ассалому алайкум! Устозлар, биз оилада 2 ўғилмиз. Акам билан пул алоқамиз бор, яъни акам мендан кўпинча пул олади. Албатта қайтараман деб ваъда беради, лекин ваъдасини устидан чиқмайди ва мен шу берган пулимдан кечиб юбораман. Саволим шуки акамга бераётган пайтимда қарз деб, берилган пулни мен кечиб юборсам акамни бўйнига охиратга қарз бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Кечсангиз қарз бўлмайди. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 07:16 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar