Хадис шарҳи

Устоз! Сиздан бир хадисни текшириб беришингизни илтимос илмоқчи эдим, "Ибн Аббос (р.а.) Росулуллоҳ (с.а.в.) дан ривоят қиладилар: “Аллоҳ таоло Одам (а.с.) нинг тавбасини Зулҳижжа ойининг биринчи кунида қабул қилди. Бу кунда ким рўза тутса, Аллоҳ унинг барча гуноҳларини кечади. Иккинчи куни Юнус (а.с.) нинг тавбаси қабул қилинди ва балиқ қорнидан эсон – омон халос бўлди. Ҳар ким бу кунда рўза тутса, Аллоҳ ҳеч кам – кўсти бўлмаган бир йиллик тоат – ибодатнинг савобини ўша банданинг номаи аъмолига ёзади. Зулҳижжанинг учинчи куни Аллоҳ Закариё (а.с.) нинг дуосини қабул қилди ва Яҳё (а.с.) ни унга инъом этди. Ушбу кун рўза тутганларнинг дуоларини Аллоҳ таоло мустажоб этади. Тўртинчи куни Исо (а.с.) таваллуд топди. Бу кунда рўза тутган кишидан Аллоҳ фақирликни кетказади. Бешинчи куни Мусо (а.с.) туғилган кун бўлиб, бу куни рўза тутган бандани Аллоҳ мунофиқликдан сақлайди. Зулҳижжанинг олтинчи куни Хайбар фатх этилди. Шу куни рўза тутган бандага Аллоҳ таоло ҳурмат назари билан қарайди ва уни бундан кейин азобга солмайди. Еттинчи куни дўзах эшиклари ёпилиб, ўн кунлик тугамагунича очилмайди. Бу куни рўза тутган кишидан машаққатнинг уч эшиги ёпилиб, осойишталикнинг ўттиз эшиги очилади. Саккизинчи куни “Талбия” дейилади. Бу куни рўза тутган бандага Аллоҳ таоло шунча мукофот ато этадики, унинг ҳисобини Ўзидан бошқаси билмайди. Тўққизинчи куни арафа куни бўлиб, бу кунда рўза тутган банданинг икки йиллик – аввалги ва келгуси йилги гуноҳлари мағфират қилинади. Ва ниҳоят, ўнинчи куни қурбонлик кунидир. Бу кунда ким қурбонлик қилса, Аллоҳ таоло қурбонлик қонининг ҳар қатраси баробарида унинг ва аҳли оиласининг гуноҳларини кечиради”." Жавоб учун олдиндан ташаккур Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бундай ҳадис борлигини билмайман.

2 Май 2022, 07:17 | Савол-жавоблар | 154 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar