Сабиқун кимлар?
Алҳамдулиллаҳи Роббил ъаламийн, вассолату вассаламу ъала хойри холқиҳи Муҳаммад ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, азиз устоз.Устоз, Аллоҳ :жж ўз китобида сабиқун, пешқадамларни зикр қилади ва улар ичида охиргилардан оз эканлигини айтади. Сиз ўз тафсирингизда пешқадамларнинг пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва улар билан бирга бўлганлар эканлигини ёзгансиз. Мени ўйлантирган нарса шуки, мен пешқадамлардан бўлишим учун нима қилишим керак? Пешқадамлар айнан нима амаллари билан ўнг тараф эгаларидан алоҳида ажраб чиқадилар?Аллоҳдан :жж сизга икки дунё саодатини сўраб Москвадан ғойибона шогирдингиз Дилшод.Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Пешқадамлардан бўлиш учун Ислом таълимотларининг барчасига ўта ихлос билан амал қилиш керак бўлади. Пешқадамларнинг ўнг тараф эгаларидан ажратиб турган нарсалардан бири ҳам ихлоснинг юқори даражада бўлишидир.
2 Май 2022, 07:23 | Савол-жавоблар | 173 | Қуръони карим