Салавот айтиш хақида
Ассалому алайкум! Ҳозирда кўплаб ижтимоий тармоқлардаги сахифаларда «...шу пост комментариясида Пайғамбаримиз соллалоху алайхи вассаламга салавот айтинг ва совғалар эгаси бўлинг...» қабилидаги ғолибни рандом орқали аниқлайдиган танловлар кўпайиб кетди. Шундай танловларни уюштириш ёки қатнашиш мумкинми? Салавотни совға учун айтаётган бўлиб қолмаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу каби танловлар каналнинг иштирокчиларини кўпайтириш учун уюштирилади. Бу ниятда саловотга совға бериб танлов қилиш жоиз эмас. Бу совғани олиш ҳам дуруст эмас. Совға ютиш ниятида айтса, савобидан маҳрум бўлади. Солиҳ ишни Аллоҳнинг розилиги учун қилиш керак. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 04:49 | Савол-жавоблар | 183 | Ҳалол ва ҳаром