Саждаи саҳв қиладими?

Ассалому алайкум! Агар намозхон, намоз ўқиётиб икки марта сажда қилишни ўрнига бир марта сажда қилиб қўйган бўлса ва намозни тугатмасидан олдин ёки ўқиб бўлганидан кейин эсига тушиб колса, саждаи саҳв қиладими? Олдиндан ташаккур!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аввало қолдирган саждасини қилади, кейин саждаи саҳв қилиб, намозни тугатади. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 08:50 | Савол-жавоблар | 151 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar