Мумкинми?

СҲАЙҲ ҲАЗРАТЛАРИ! Биз талабаларга имкон топиб илмларимизни мукаммаллаштиришга ёрдам бераётганингиз учун ташаккур айтамиз. Синглимни қизи неча йилларки мен билан яшайди (сабаби синглим иккинчи бор турмуш қурган киши уни қабул қилмади) Турмуш о‘ртог‘им шоядки Росулуллоҳ с.а.в. башоратларидагилардан насибадор бо‘лсак деб о‘з қизларидек қабул қилганлар. Оилада фарзандларимизни Бомдод намозидан кейин, ҳар ҳил вақтларда илмли ва ёши улуг‘ инсонларни қо‘лларини табаррукона о‘пиб (жумладан Турмуш о‘ртог‘имни) дуо олишга одатлантирганман. Авваллари қизим кичик ёшда эди, ҳозир балог‘атга етган (ёши 13да) Савол 1.Қизим балог‘атга етгандан со‘нг табаррукона қиладиган бу одатини давом эттира оладими? 2.1.Турмуш о‘ртог‘им қизимга(жиянимга) маҳрамми? Жавобингиз учун олдиндан РАҲМАТ
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Қизим деганда жиянингизни кўзда тутган бўлсангиз бу одатни давом эттирмасин.2. Вақтинчалик ораларида никоҳ ҳаром бўлади. Чунки сиз у қизнинг холасисиз.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир аёл ва унинг аммасини ҳамда бир аёл ва унинг холасини жамланмас», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.Ушбу ҳадиси шарифга биноан, амма-жиян аёлларнинг ва хола-жиян аёлларнинг бир вақтда бир кишининг никоҳида бўлишлари ҳаром бўлади. Аввалги никоҳ тўғри, кейингиси ботил бўлади. Яъни, бир аёлга уйланса, кейин холасини ҳам унинг устига кундош қилиб олса, ўша иккинчи никоҳ ботил бўлади.

2 Май 2022, 09:12 | Савол-жавоблар | 187 | Бола тарбияси
|
Boshqa savol-javoblar