Қайси бири афзал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Аллоҳ илмингизни зиёда қилаверсин. Саволим 2 та эди. Эр хотин уйда 5 вақт намоз ўқияпмиз. Уйда аёлим билан ўқиверайми ёки масжидда ўқиганим афзалми? 2- Бир неча йиллик қазо намозларим бор. Шу намозларни ярим кечаси ўқисам, тахажжуд намозини савобини умиди борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Эркак киши масжидда ўқигани афзал. 2). Сиз қазо ўқишингиз керак. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 09:32 | Савол-жавоблар | 166 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar