Кулги билан намозни бузилиши

Ассалому алайкум! Бугун шомнинг фарзини ўқиётганимда ўзимга билинадиган даражада кулиб қўйдимми ёки шунчаки табассуммиди била олмадимда ва саждаи саҳв қилдим. Тўғри йўл тутдимми? Ўзи намозни бўзадиган ҳолат бўлдими йўқми деб шубҳа бўлса саждаи саҳв қилса намоз дуруст бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кулсангиз намозингиз бузилган бўлади. Кулги уч қисмга бўлинади. Қаҳқаҳа, кулги ва табассум. Қаҳқаҳа деб ўзи ва ёнидагиларга эшитиладиган даражада кулиш. Бунда намоз ҳам таҳорат ҳам бузилади. Кулги, ўзи эшитадиган даражада овоз чиқариб кулиш. Бунда намоз бузилади, таҳорат синмайди. Табассум қилиш, бунда инсонни кулгиси келади, лекин овоз чиқариб кулмайди. Бунда намоз ҳам таҳорат ҳам бузилмайди. Намозингиз нима бўлганини ўзингиз билиб олинг. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 09:00 | Савол-жавоблар | 201 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar