Фурқон сураси 67 оят

Ҳурматли Шайх Ҳазратлари. сизга ёлламоқчи болган саволим "Тафсири Ҳилол" китобингизда Қуроннинг о‘збекча таржимасини оқиб органич вақтида пайдо болди, ушбу сил-силанинг бошидан оқиб келмоқдаман, ҳозирда 4 жуздаги Фурқон сураси 67 оятини (Улар нифоқ қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, у иккиси о‘ртасида мо‘тадил болурлар) о‘қиганимдан со‘нг нифоқ фақатгина эҳсон эмаслигини, бу ердаги нифоқ дан мақсад ҳаражатлар назарда тутилганлигини тушундим, аммо эҳсон борасига келганда бу оятга қандай амал қилмоқ лозим, бу борада Абу Бакр Розиаллоҳу анҳумо ларни Умар Розиаллоҳу анҳумо лар билан беллашишганлиги Абу Бакр бор молларини олиб келганларини, Умар ярмини олиб келганларини ҳадислардан эшитганмиз, шу билан бирга, Оиша онамизни Абдураҳмон ибн Авф карвони Мадийна ко‘чаларига келган вақтларида "Росулуллоҳ Абдураҳмонни Жаннатга эмаклаб киради деганларини эшиттим" деб айтганларидан кейин, Абдураҳмон ибн Авф эмаклаб қолишимга молимнинг коплиги болса керак деб карвондаги молларни туялари билан эҳсон қилиб юборганларини эшитганмиз, бу саволни беришимдан мақсад, Эҳсон борасида молни аллоҳнинг ёлида сарфлаш борасида молимизни ярми ёки ҳаммасини эҳсон қилсак ушбу оятга ҳилоф болиб қолмайдими, Саҳобийлар моллари билан жаннатти сотиб олишган, биз ҳам салафи солиҳлар ёлидан борсак инша аллоҳ,
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аввало бу каби масалада фикр юритганингиз жуда ҳам яхшилигини айтиб ўтмоқчиман. Кейин, бирор нарсани ёзганда эътиборли бўлиш кераклигини ҳам айтиб қўймоқчиман. Сиз “нифоқ” деб ёзибсиз, албатта, билмасдан ёзгасиз. Аммо “нифоқ” дегани мунофиқлик дегани эканини айтиб қўйиш бизнинг вазийфамиз. Сиз ўша ўқиётган саҳифага яхшироқ қаранг, унда “инфоқ” деб ёзилган. Инфоқ дегани биздаги сарфлаш деганган ўхшаш сўз. - Бу борадаги масалада сиз ўқиган ояти карима асосий қоида ҳисобланади. Абу Бакр ва Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳумоларнинг қилган ишлари вазиятга қараб иш тутиш бўлади. Яъни, одамлар муҳтож бўлиб тургандаги иш. Бунда вазиятга қараб иш тутилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг сахий ва кўп инфоқ қиладиган Зот бўлганлар. Аммо оилаларига бир йил етадиган харажатни ушлаб турганлар. Айтганча, сиз “Абу Бакр розияллоҳу анҳумо” деб ёзибсиз. Бу нотўғри. “Анҳумо” икки кишига айтилади. Бир кишига бўлганда “розияллоҳу анҳу” дейилади.

2 Май 2022, 09:35 | Савол-жавоблар | 211 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar