Нима килсам булади

Ассалому алайкум хурматли шайх жаноблари мени саволим куйидагича: Махалламизда бир илмли одам яшар эдилар улар тошкендаги кайсидир масжидда ишлаб хам келганлар. Бир куни уша одам мендан бир нечта суралар ва хадислардан узи териб йиккан китобча шаклидаги ёзувларни бериб ушбу нарсани компьютерда печать килиб берсанг узим учун йуколиб кетмаслиги учун деб илтимос килдилар. Мен уларга ушбу китобчани компьютерда бир нусха ёзиб бердим. кейин уша ёзувларни яъни хадисларни учириб ташладим анчадан кейин уша одам мендан ушбу китобчадан яна бир дона чикариб беришимни суради. Мен у одамга бир киши мени уша китобни чикарганлигим учун роса койиди деб алдадим аслида мен уша китобча хакида хеч кимга айтмаган эдим. Уша отахон 2-3 ой олдин оламдан утдилар вакт утгандан сунг мен уша одамни алдаганим учун виждоним кийланаётганлигини сездим. Илтимос мен тугри ёки нотугри килганлигим тугрисида бирор нарса билмокчи эдим. Жавобингиз хамда эътиборингиз учун олдиндан Рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Нотўғри қилгансиз. Ёлғон гапиргансиз.

2 Май 2022, 10:37 | Савол-жавоблар | 172 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar