Аср намози хақида

Ассалому алайкум! Мен Россиядаман, ханафий мазхабига кўра намоз ўқийман. Алхамдулиллах, бомдод, шом ва хуфтон намозларини уйда ўз вақтида ўқимоқдаман. Лекин Пешин ва аср намозлари, иш пайтга тўғри келганлиги учун озгина муаммо бўлмоқда. Шу икки намоз учун 20/25 дақиқа танаффус беришади. Яъни пешинни охирги вақтида ўқиб, сўнг аср кириши билан асрни ўқияпман. Хозирда аср намозига 16:20 да азон айтмоқда, мен 20дақиқа аввал,яъни 16:00 ларда танаффус олиб, тахорат қилиб пешин ўқийман, ва 16:20 да аср намозини адо қилиб, дархол ишимга қайтаман. Лекин мени ўйлантирган нарса шуки, бу азон жумхур уламолар мазхаби бўйича айтиларкан. Интернетдан кўрдим, Ханафий мазхабида эса 17:10 да, яъни 50 дақиқадан сўнг аср кираркан. Мен яшаётган шахарда барча масжидларда асрга азон, жумхур мазхабига кўра айтиларкан. Шу икки намозимни шу зайлда ўқишни давом эттираверайми? Ёки азонларга қарамасдан 16:50 да танаффус олиб, пешинни ўқиб сўнг 17:10 да асрни адо этайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қилаётган ишингизни давом эттираверинг. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 11:20 | Савол-жавоблар | 222 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar