Бу нима ?

Хазрат, Саломатлигингиз зиеда булсин ! Бир дустимнинг саволи : "Мен корхоналардан хисобот олувчи ташкилотда ишлайман, корхоналар ойнинг 1-куни менга хисоботни бериши лозим, акс холда тегишли корхона ходими ташкилот фойдасига жарима тулайди. Менинг вазифам йигиб олинган корхоналар хисоботларини 3-санагача юкори ташкилотга кайта ишлаб жунатаман. Хисобот топшириш тартибини бузган корхоналарнинг масъул ходимлари албатта (тугри еки нотугри) сабабларни айтишади, мендан ердам сурашади, шунда мен 3-санагача (уз муддатим доирасида) ушбу кечиккан корхоналар ходимларига ердам беряпман, зеро жарима жуда юкорилиги учун улар бир неча ой маошсиз колишлари мумкин. Хазрат уларга имкониятим доирасида килган ердамим эвазига баъзилари рози булиб пул хам беришади, [у]шу пул мен учун халолми ?[/у] Иккинчидан, баъзи корхона ходимлари хисоботларини тузишда кийналишади, шунда уларга хисоботларини мутахассис сифатида бажариб бераман, [у]хизматим эвазига олган пул хам халол буладими ?[/у] " Хазрат Аллох сиздан рози булгай, Аллохдан Расулуллохнинг барча дуоларини мустажоб килгин !!!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аслида хизматингиз учун маошга пул олсангиз керак. агар шартномадан ташқари иш бажарсангиз ва ўша ортиқча қилган ишингизга одамлари ўзи кўнглидан чиқариб берса, олсангиз бўлади.

2 Май 2022, 12:07 | Савол-жавоблар | 140 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar