Қайтмасанги уч талоқсан дейиш
Ассалому алайкум! Аёлим ҳайзда эди ва аразлашиб уйига кетиб қолган эди. Мен унга “бугун қайтмасанг 3 талоқсан” деган эдим, у келмади. Кўп уламолардан эшитишимча, у бидъат талоқ. Мен уни талок қилиш ниятим йўқ эди. Қўрқиб қайтар деган мақсадда айтган эдим. 3 талоқни бир лафзда айтиш мумкин эмаслигини ҳам билмас эдим. Энди у қайтмоқчи, мен ҳам уни қайтармоқчиман, лекин уйдагилар “3 талоқ бўлди, у энди сенга ҳаром”, дейишяпти. Бу ростдан ҳам 3 талоққа ўтдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ростдан ҳам 3 талоққа ўтади. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 12:59 | Савол-жавоблар | 166 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ростдан ҳам 3 талоққа ўтади. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 12:59 | Савол-жавоблар | 166 | Оила ва турмуш