Ҳаммомга бориш ҳақида ҳадис

Ассалому алайкум! Ҳаммом ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса ҳаммомга иштонсиз кирмасин” деган гаплари бор экан. Бу ерда қандай ҳаммом назарда тутиляпти, умумий ҳаммомми ёки уйдаги ҳаммомми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Умумий ҳаммом. Унда одамлар бир бирларига авратларини кўрсатишига тўғри келиб қолади. Шунинг учун ҳаммалари киндигининг остида тиззасининг остигача бўлган жойини беркитишга буюрганлар. Ёлғиз ҳаммомда ҳамма кийимларни ечиб ювиниш мумкин. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 15:02 | Савол-жавоблар | 173 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar