Тўйдан олдин "ҳаромсан" деса

Ассалому алайкум! Икки унаштирилган йигит ва қиз орасида келишмовчилик юзага келди. Йигит жаҳл устида "Сен менга бир умрга ҳаромсан"-, деб қасам ичиб қўйди. Лекин вақт ўтгандан сўнг жаҳлидан тушиб, ўша қизни никоҳига олмоқчи. Шу иши тўғрими? Қасаминининг каффоротини бажариб кейин никоҳига олса, бўладими? Ҳали никоҳ қурмай туриб ичилган бу қасам ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу қасам эмас. Никоҳланишлари мумкин. Валлоҳу аълам!

6 Август 2022, 14:52 | Савол-жавоблар | 190 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar