Маний намоз

Ассалому алейкум. Устозлар мен намозни бошлаганимга оз вақт бўлди. Яқингача ҳам хожатхонада қўлим билан авратимдан оқ шилимшиқ суюқлик чиқарар эдим. Лекин оқ шилимшиқ суюқлик кийимимга ҳам, баданимга ҳам тегмасди. Оша билан истинжо ва тахорат қилиб намоз ўқир эдим. Шу ўқиган намозларимнинг ҳукми қандай қазо қилиб ўқимайманми ? Ўша шилимшиқ оқ суюқлик пешопми ёки манийми ёки мазийми ? Шунақа холатда ғусл қилмай истинжо ва тахорат қилиб намоз ўқисам бўладими ? Қизларни кўрганда авратим рангсиз суюқлик билан намланади шу холатда ғусл қилиш вожибми ? Биз мактаб интернатида қолиб ўқиймиз. Ғусл қилишга умуман имконият йўқ. Юқорида берган саволларимнинг ҳар бирига жавоб беринг илтимос. Менга жавобингиз жуда ҳам зарур. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, ўқийсиз. Ғусл қилишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 15:24 | Савол-жавоблар | 140 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar