Ота-онам рўза тутишимга қаршилик қилшса нима қилишим керак?

Ассалому алайкум! Эшитишимча бандани рози қиламан деб Аллоҳни норози қилиб бўлмайди. Ота-онани норози қилиб Аллоҳ буюрган ишни(рўза тутиш) қилсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Афсус баъзи бир ота-оналар ўзларини Аллоҳ таолодан устун қўйишга ҳаракат қилишади. Бу ишлари ўта оғир гуноҳ ҳамда бандага ярашмайдиган ишдир. Бундай иш Роббисига эътироз бўлдириш, қарши чиқиш бўлиб, куфр чегарасига ҳам етиб боради. Бундай ўринда имкон қадар уларни Аллоҳга қарши қўймасликка ҳаракат қилиш керак, фарз ибодатларда эса асло уларни инобатга олмаслик керак. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 15:44 | Савол-жавоблар | 162 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar