Ҳалол тижоратни бошлаш ҳақида

Ассалому алайкум! Яқин танишим ароқ дўконни ёпишга қарор қилди. Ичимликларни олган жойига топшириб юбормоқчи. Шундай қилса пулини қайтиб бераркан, лекин бу иш билан 3 йил шуғулланди. Шу қайтиб олган пулларини нима қилса тўғри бўлади? Бу пулларга ҳалол иш бошлаш мумкинми? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром ишни бошлашдан олдинги дастмоя қилган ҳалол пулини чиқариб олиши мумкин. Қолганини савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга садақа қилиб юборилади. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 16:18 | Савол-жавоблар | 140 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar