Мочеприемник қўйилганнинг тахорати

Ассалому алайкум! Отамнинг ёшлари 73да. Қовуғлари оператсия йўли билан олиб ташланган. Қорин соҳаларидан 2та мочеприемник қўйилган ва ундан бавл тинимсиз оқиб қопчасига йиғилади. Отам ҳар намозда тахорат қилишлари керакми ёки тахоратлари бузилмаса янгилаш шарт эмасми? Тахоратга ҳамма шароитлар бор аммо 5 маҳал тахорат қилишга қийналяпман деяптилар. Ёки қандайдир енгилликлар борми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар намозга таҳорат қилади. Зарар беришни бошланганда таяммум қилиб олишлари мумкин. Ҳолатни ўзинглар баҳолашингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 17:25 | Савол-жавоблар | 142 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar