Отага бўлган муносабат

Ассалому алайкум! Мен оилалиман ибодатларимни оила қурганимдан кейин мукаммаллика йўналтирдим. Лекин оиламда Отам ибодатда эмас, дастурхон атрофида хам кўча кўйда хам менга бу ёқмайди. Мен жуда хохлайман отам мени дуо қилишларини. Дуо қилинг десам дуо қилишга эринчоқлик қилади. Мен бази гапларига аксрият жавоблар қайтараман мен гуноҳкор бўлишдан жудаям қўрқаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Робб(Аллоҳ таоло)нинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир” деганлар. Аллоҳ таоло Исро сурасида “Ота-онанга уфф дема, уларни жеркима” деб марҳамат қилган” деган. Фуқаҳоларимиз ота-она хато қилса уларни бир бор яхшиликка буюради. Агар қабул қилсалар қандай ҳам яхши, агар хушламасалар сукут қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо-истиғфорлар билан машғул бўлиш керак. шунда Аллоҳ таоло иккиси томонидан уни ғамга солаётган нарсага кифоя қилади – деганлар. Ота-она билан бахслашса бўладими деган саволга, уларнинг оёқ кийими билан ҳам бахслашмаслик керак дейилган. Охиратингизни куйдириб олманг. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 17:45 | Савол-жавоблар | 163 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar