Телефон сотиш ҳақида

Ассалому алайкум! Саволим шуки, дўстим телефон сотиш ниятида олдимга келди. Нархи 500 минг сўм экан. Мен телефонни унинг розилиги билан 600 мингга сотиб 100 мингини ўзимга олиб қолсам ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз сотиб берувчимисиз ёки олувчимисиз? Телефон кимники бўлса фойда ҳам ўшаники бўлади. Сиз шунчага сотиб шунчаси хизмат ҳаққим деб дўстингизга айтсангиз ва у рози бўлса олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 18:03 | Савол-жавоблар | 133 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar