Дўстимга берилган қарзни кечиш

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, узр қимматли вақтларингизни олиб яна савол беряпман. Мен бир дўстимга дурустгина қарз бергандим, анча вақт ўтса-да, имкони бўла туриб қайтармади ва сафарга жўнаб кетди. Мен берган қарзимдан воз кечсам, садақа ҳукмида бўладими? Дўстим гуноҳкор бўлиб қолмайдими? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз кечиш ўрнига кутиб тураверинг. Ҳар бир ўтган кунга савоб ёзилади. Шошилтирмасангиз дўстингиз ҳам гуноҳкор бўлмайди. Баъзи бир ишлар борки яхшилик бўлса-да, ўзгалар хулқининг бузилишига сабабчи бўлади. Ҳаддини билмайдиган кишини эркалатсангиз, оёқ кийимини ечмай тўрга чиқиб олади. У кабилар учун яхшиликнинг йўли, ундай қилишларига йўл қўймасликдир.  Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 18:04 | Савол-жавоблар | 169 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar