Дезинсекция

Ассалому алайкум! Мен “излаш хизмати”да бир инсон зараркунандаларни йўқотиш ҳақида берган саволига “олов ёки сув билан куйдирилмаса бўлди” деган жавобингизни ўқидим. Мен тиббиёт соҳасининг лабаратория бўлимини битирганман. Амалиёт пайтларида Сес марказларига борганимизда микробларни спиртовка(пилигининг бир учи спиртга ботирилиб бошқа учи ёқиладиган дезинфекцияловчи восита), кислота, юқори буғ босими, чўғли аланга ёрдамида микробларни йўқ қилинар эди. Чунки баъзи микроблар бошқа усулга жуда чидамли бўлиб, нобуд бўлмайди. Ана шундай усулларда микроб ва зараркунандаларга қарши курашиш жоизми, гуноҳ бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бошқа иложи бўлмаса жоиз. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 18:35 | Савол-жавоблар | 136 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar