Ёрдам беринг илтимос
Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари. Аллоҳ таоло қилаётган бу хайрли ишларингиздан рози бо‘лсин.Хазрат бир саволим бор эди. Хазрат бир инсон ихлос билан қо‘лидан келганича ибодатларни қилиб юрган бо‘лса, кейинчалик негадир бирдан ихлоси ё‘қолиб қолиб, тез-тез юраги сиқилиб қолаётган бо‘лса, ко‘зига дунё қоронг‘у ко‘риниб тушкунликка тушиб қолаётган бо‘лса, ба‘зан ҳеч нарсага қизиқмай ҳамма нарсадан ҳафсаласи совиб кетаётган бо‘лса, инсонларга бо‘лган муносабати ҳам қо‘поллашиб одамларга бо‘лган меҳр-муҳаббат, раҳмдиллик ҳисси ё‘қолиб, юраги бора-бора қотиб кетаётган бо‘лса, бу инсон бундай ноқулай ҳолатлардан қутилиши учун ва яна жудаям ихлослик ва жудаям раҳмдил бо‘лиши учун нима қилиши керак? Қандай дуо ёки чораларни маслаҳат берган бо‘лар эдингиз? Илтимос ёрдам беринг ҳазрат. Хазрат яна бир илтимос шу инсон ҳақига бир дуо қилиб қо‘йсангиз шояд яхши томонга о‘згарса. Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ таоло рози бо‘лсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Тавба қилиши ва астағфируллоҳуни кўп айтиши керак.
2 Май 2022, 19:17 | Савол-жавоблар | 169 | Ақийда
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Тавба қилиши ва астағфируллоҳуни кўп айтиши керак.
2 Май 2022, 19:17 | Савол-жавоблар | 169 | Ақийда