Ҳаром пулни садақа қилиш
Ассалому алайкум! Бир таниш дўстим жуда кўп эҳсонлар қилади, қариндошларига, дўстларига ва бегоналарга жуда ҳам кўп пуллар сарфлаб яхшилик қилар экан. Ундан бунча пулни қаердан олишини сўрасам спортга пул тикиб ишлар экан. Ахир бу ишинг харомку десам, “топган пулимдан ҳеч қайсисини ўзим учун ишлатмайман, барчасини яқинларим учун сарф қиламан деди”. Мени бу жуда ҳам ўйлантириб қўйди, нахотки шундай харом пулни яхшиликка ишлатса бўлади?!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром пулни савоб умидида садақа қилиш куфр ҳисобланади. Чунки ҳаром пул Аллоҳнинг наздида нажосатдан баттардир. Гўё инсон бир уюм нажосатни Аллоҳга “қабул қил” деб тақдим қилишга ўхшайди. Бирортаси ўша дўстингизга ахлатхонадан бир челак ахлат олиб келиб “бу сенга қабул қил” десин, қанчалар дарғазаб бўлади. Энг ачинарлиси ўша ёрдам бериб эҳсон қилган одамлари қиёмат куни “нега ҳаромдан едирдинг” деб уни ёқасидан олишади. Ҳаромдан топганнинг гуноҳи эса бўйнида бўлади. Ундай пулнинг ҳукми савоб умид қилмасдан фақир-мискинларга садақа қилиш. Қиёмат куни бўлганида бир инсонни олиб келинади. У ҳаётида яхшиликнинг бирорта ҳам йўлини қолдирмай ҳаммасига сарфлаган бўлади. Масжид қурган, фақир-мискинларни таомлантирган, китоблар тарқатган, ифторликлар қилиб берган ва ҳоказолар. Шунда унга Аллоҳ таоло тарафидан дўзахга ташлансин деган ҳукм чиқарилади. Фаришталар хайрон бўлиб, шунча яхшилиги зое бўладими? – дейишганида, “Унинг топганини асли ҳаромдан эди, сарфлаганлари ҳам ўшанинг фойдасидан бўлган эди. Аллоҳнинг ҳузурида фақат покиза нафақалар қабул бўлади” дейилади. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 20:53 | Савол-жавоблар | 165 | Ҳалол ва ҳаром