Истиғфор ёки тасбеҳлар маъноси

Ассалому алайкум! Мен ҳар куни 100 марта субҳаноллоҳи ва биҳамдиҳи, 100 марта истиғфор ( "астағфируллоҳал адзим ва атубу илайҳ" "астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла хуввал ҳайюл қойюм ва утубу илайҳи" " Ла илаҳа илла анта субҳанака ва инний кунту миназзолимийн" ҳар бирини-33 мартадан) ва 100 марта саловат ( "Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад", "Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик алайҳъъ, " Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик аъла саййидина ва набийинна Муҳаммад ва аъла олиҳи ва ашобиҳи ажмаъин" 33 мартадан) ва "Роббиғфир варҳам ва анта хойрурроҳимийн" ва шу кабиларни айтиб юраман. Буларни кўпини шу "зикр аҳлидан сўранг" каналидан ўрганиб олганман ва маъноси ҳам биламан баъзиларини аниқ маъносини билмайман. Аниқ Маъносини билмаганларимни айтсам ҳам қабул бўладими ёки маъносини билиб ҳар бир айтганимда ҳаёлимдан ўтказиб туришлигим керакми? Масалан ҳамма ҳам инсонку айтаётганимда беихтиёр ҳаёл қочса қабул бўлмайдими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Яхши қилаяпсиз, давом этинг. Қолганларининг маъносини ҳам ин шаа Аллоҳ ўрганиб борасиз. Валлоҳу аълам!

5 Май 2022, 05:08 | Савол-жавоблар | 165 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar