Хар ҳил саволларим
Ассаламу алайкум! Устозлар сизларга бир неча саволлар билан мурожат қилмоқчи эдим. 1. Дадам анча йил олдин оламдам ўтганлар. Оламдан ўтган вақтларига қадар бизда қурбонлик қилиш фарз бўлган даражада пулимиз ёки мол-мулкимиз бор. Дадам анча йил олдин оламдам ўтганлар. Оламдан ўтган вақтларига қадар бизда қурбонлик қилиш фарз бўлган даражада пулимиз ёки мол-мулкимиз бўлмаган ҳозир ҳам, аммо яшаш шароитимиз яхши Алҳамдулиллаҳ. Энди Онам: "Дадангни номидан қурбонлик қиламиз шу йили" деяптилар. Шунга ўйланиб турибман қурбонликка кетган харажатни бирор қийналган оилага дадамни номидан берсак яхшими ёки қурбонлик қилсакми? 2. Бир йилдан ошди уйланганман, уйланадиган вақтимда ҳозир билганларимни билмасдим. Энди онамга айтмасдан ҳар ойда ойлик маошимни бир қисмини аёлимдан уйидагиларга бериб турсам бўладими? Бизникига олиб келган "келиннинг сепи" учун, чунки ўзимни аёлимни олдида қарздордай ҳис қиляпман. 3. Онам менга "мендан яшириб аёлинга пул берма берсанг рози эмасман" дедилар бу ўринда нима қилсам бўлади? 4. Биз томонларда кичик эҳсон "хадим" дейилади маҳалладан 9-10 одамни айтиб ош бериш табиийки уларнинг ичида бирорта мискин, фақири йўқ. Шунга кетган ҳаражатни умуман риё аралаштирмаган холатда ночор оилага берган яхши эмасми? буни ҳам Онамга айтсам тушунмаяптилар. 5. Арафа кунлари вафот этган кишиларнинг уйларига тазия билдириб бориш жоизми? Юқоридаги саволларга жавоб тополмай илмсизлигимдан сиз аҳли илмларга мурожат қилмоқдаман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Қурбонлик тирик одам номидан бўлади.
2). Ихтиёрингиз.
3). Аёлингизнинг нафақасини сўрамасдан бераверинг.
4). Онангизга яхши муомалада бўлинг. Пул сизники бўлса ниятингизни гўзал қилиб олинг. Онангиз нима қилсалар қилаверадилар. Сиз қилган ҳолис эҳсонни онангиз миннат қилиши билан бекорга чиқиб қолмайди.
5). "Излаш хизмати"дан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 20:56 | Савол-жавоблар | 168 | Долзарб саволлар