Иловадаги вақт

Ассалому алайкум! Мен телефонимга "Ислом " деган иловани ўрнатиб олганман. У ерда 15.05 санаси куни ифторлик 3:39 деб киритилган экан. Ўша илова орқали саҳарлигимни ёпган эдим. Бошқа бир тақвимда эса 3:32 экан оғиз ёпиш вақти. Шу масалада озгина иккиланиб қолдим. Тутган рўзам қабул бўлармикин? Ахир Исломда кечиктириб ёпиш мумкун эмас дейилган. Қайси бир тақвим тўғри шунда?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Саҳарликни тақвим вақтидан 20 дақиқа аввалроқ тугатиш мустаҳаб амалдир. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 20:56 | Савол-жавоблар | 151 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar