Савдо сотих

Ассалому алайкум! Нексия 1 машинам бор эди уни пул зарилига сотамиз дедик бозорга чиқардик 30млн га бермадик. Велик запчаст оладиган одамимиз менга беринг деди Лазиз ака устаси билан кўрди 30млнга(10млн нахт қоганига) товар хисоблаб бераман дедилар биз кўнмадик кейнги бозорга чиқардик яна 30млн қилди кейин бермадик телфон қилдик Лазиз акага 32млнга товар бераман деди уйингизга борамиз деб қўйди(барака деганим йўқ, қўл ташлашганимиз йўқ, заклад бергани йўқ) кейин борайлик десак бугун хам келманг эртага хам келманг вақтим йўқ деди, эртаси куни келент чиқди пул зариллига сотдик. Бу пул бизга харом эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввалги харидор билан савдо қилмаган экансиз, лекин ваъдалашув бўлган кўринади. Агар бу ваъда бўлса унга хилоф қилганингиз учун гуноҳкор бўлгансиз. Эртаси куни қилган савдоингиз жоиз. Пули ҳаром эмас. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 12:45 | Савол-жавоблар | 152 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar