Ризқ ҳақида
Ассалому алайкум! 1. Аллоҳ бизга ризқимизни харакатимизга қараб берадими? ёки. 2.Биз қанчалим ҳаракат қилмайлик ёки қилайлик аллоҳ таоло ёзганидан ошиқчасини ололмаймизми? масалан мен бир кунда 6 соатдан ишласам, ҳаракат қилсам 1 ойда180 соат бўлади. Ва шунга яраша. Ойлигим чиқади. Ризқимни оламан. агар мен 12 соатдан ишласам 1 ойда 360 соат бўлади. Ва шунга яраша ойлик маошим яъни бир ойлик ризқим шунга яраша кўпроқ менга келади, берилади. мана энди мени иймоним 1«мен 12 соатдан ишласам ризқим кўпроқ бўлади»деган бўлишлиги керакми ёки. 2«мен қанча ҳаракат қилсам ҳам 6 соатми 12 соатми барибир барибир Аллоҳнинг ёзганини оламан» бўлишлиги керакми? Агар Аллоҳнинг ёзганини оламан десам.демак нима қиламан 12 соат ишлаб.Барибир аллоҳ ёзганини оларканманку десам ва 6 соатдан ишласам. Тўғри йўлни тутган бўламанми?. Албатта атрофимдагилар менга жинни бўлиб қолибсан дейишлари табиий хол. Яна бир мисол. манга рассийда топкан пулини Аллоҳ таоло шетдаям беради дейишган эди. Мен хоп деб келдим. Лекин раасияда топган пулимни бетда топамаяпман буни қандай тушуниш керак Илтимос мени қийнаб келаётган бу саволларга шариатнинг энг тўғри кўрсатмасини кўрсатиб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳар бир нарсани ўз вақтида қилишни белгилаб олсангиз бўлди. Ибодат вақтида ибодат қилинг, ухлаш вақтида ухланг, иш вақтида ишланг. Бўлди. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 21:10 | Савол-жавоблар | 180 | Ақийда
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳар бир нарсани ўз вақтида қилишни белгилаб олсангиз бўлди. Ибодат вақтида ибодат қилинг, ухлаш вақтида ухланг, иш вақтида ишланг. Бўлди. Валлоҳу аълам!
2 Май 2022, 21:10 | Савол-жавоблар | 180 | Ақийда