Хиёнат гумон

Ассалому алайкум! Мен бир хадис ўқидим лекин маъносини тушунишим кийин бўляпти. Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бирортангиз узоқ вақт уйингизда бўлмаган бўлсангиз, тўсатдан кечаси келиб эшигингизни тақиллатманг!» -дедилар». Бу ерда хотинларни хиёнатга гумон килманглар дейилмоқдами?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хотинларни сиз ёқтирмайдиган нохуш ҳолатда кўрманг дейилмоқда. Ювиниб, тараниб чиройли ҳолатда кутиб олишини имкониятини қилиб беринг. Кеч келадиган бўлсангиз олдиндан айтиб қўйинг дегани. Валлоҳу аълам!

2 Май 2022, 23:16 | Савол-жавоблар | 188 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar