Оятлар тафсири
Ассалому алайкум! “Қоф” сурасини 23-30 оятларини тафсир қилиб беринглар, илтимос. Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! وَقَالَ قَرِينُهُ هَذَا مَا لَدَيَّ عَتِيدٌ 23. Ва унинг «яқини»: «Мана бу ҳузуримдаги нарса тайёрдир», – деди. Яъни «Мана, мен у дунёда ёзиб борган номаи аъмол тайёр, қўшилгани ҳам, камайтирилгани ҳам йўқ», – дейди. Худди ана шу пайтда Аллоҳ таоло Ўз ҳукмини чиқариб, икки фариштага қарата бундай дейди: أَلْقِيَا فِي جَهَنَّمَ كُلَّ كَفَّارٍ عَنِيدٍ مَّنَّاعٍ لِّلْخَيْرِ مُعْتَدٍ مُّرِيبٍ الَّذِي جَعَلَ مَعَ اللَّهِ إِلَهًا آخَرَ فَأَلْقِيَاهُ فِي الْعَذَابِ الشَّدِيدِ 24. Жаҳаннамга ташланг! Ҳар бир ашаддий кофирни ва ўта қайсарни, 25. яхшиликни ўта ман қилувчини, тажовузкорни, шак келтирувчини, 26. Аллоҳ билан бирга бошқани илоҳ қилиб олганни! Бас, уни шиддатли азобга ташланг! Ушбу уч оятдаги ҳукмнинг оҳанги, гуноҳкорларга нисбат берилган сифатлар – «ашаддий кофир», «ўта қайсар», «яхшиликни ўта ман қилувчи», «тажовузкор», «шак келтирувчи», «Аллоҳ билан бирга бошқани илоҳ қилиб олган» сифатларининг ўзиёқ ўшандай қийин Кунда Аллоҳнинг қанчалик ғазаби чиқишини билдириб турибди. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: «Жаҳаннамдан бир бўйин чиқиб, гапира бошлайди. У: «Мен бугун уч тоифага вакил қилиндим, ҳар бир қайсар – жабр қилувчига, Аллоҳга бош¬қа илоҳни шерик қилганга ва одам ўлдирганга», – дейди. Уларни ўраб олиб, жаҳаннамнинг тўрига ташлайди», – дедилар. Бу каби улкан даҳшат, қийноқ ва азобдан ҳатто шайтон ҳам қўрқиб кетади. Ҳамда ўзини оқлашга уриниб, гапга аралашади. قَالَ قَرِينُهُ رَبَّنَا مَا أَطْغَيْتُهُ وَلَكِن كَانَ فِي ضَلَالٍ بَعِيدٍ 27. Унинг «яқин»и: «Роббимиз, уни мен туғёнга кетказганим йўқ, лекин унинг ўзи узоқ залолатда бўлди», – дер. Бу оятдаги «яқини»дан мурод – шайтондир. Шайтон ҳам охиратдаги азоб-уқубатдан қўрқиб кетганидан, кофирдан тониб, «Мен уни иғво қилганим йўқ», деб ўзини олиб қочар экан. Шу мақомда Аллоҳ таолонинг ҳал қилувчи сўзи янграйди. قَالَ لَا تَخْتَصِمُوا لَدَيَّ وَقَدْ قَدَّمْتُ إِلَيْكُم بِالْوَعِيدِ مَا يُبَدَّلُ الْقَوْلُ لَدَيَّ وَمَا أَنَا بِظَلَّامٍ لِّلْعَبِيدِ 28. (У Зот) деди: «Менинг ҳузуримда тортишманглар, сизларга азоб ваъдасини тақдим қилган эдим. 29. Менинг ҳузуримда сўз ўзгармас ва Мен бандаларга зулм қилувчи эмасман!» Яъни «Ҳозир тортишадиган вақт эмас, аввалдан ҳамма нарса тушунарли қилиб айтилган эди. Ҳар ким қилганига яраша жазо ёки мукофот олиши маълум эди. Кофир ва гуноҳкорларга азоб ваъдаси бўлганди. Энди ўша гап ўзгармайди. Ҳар ким қилганига яраша тортади. Лекин бу зулм эмас, айни адолатдир. Чунки Аллоҳ таоло бандаларига ҳеч зулм қилмайди». يَوْمَ نَقُولُ لِجَهَنَّمَ هَلِ امْتَلَأْتِ وَتَقُولُ هَلْ مِن مَّزِيدٍ 30. Ўша Кунда жаҳаннамга: «Тўлдингми?» – деймиз ва у: «Яна қўшимча борми?» – дер. Яъни қиёмат куни аввалги оятларда васф қилинган осийларни жаҳаннамга ташлаб-ташлаб туриб, унга: «Тўлдингми?» – деймиз ва у: «Яна қўшимча борми?» – дер». «Йўқ, тўлмадим, яна қанча бўлса, майли, ташланаверсин, жой кўп», – дейди. Бу ҳақда имом Бухорий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: «Жаҳаннамга ҳар гал дўзахийлар ташланганда, у: «Яна қўшимча борми?» – дейди. Ниҳоят Аллоҳ унга оёғини қўйгандагина: «Тугади», – дейди», – деб айтганлар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 12:23 | Савол-жавоблар | 137 | Қуръони карим