бульон 3

Ассалому алайкум Устоз! Бульон хакидаги саволимнинг давоми. Бизга бериладиган таомларнинг таркибида харом нарса йук, хаммаси халол, факат янада мазали булиши учун бульон кушилади. Бизга алохида бульонсиз таом пиширишнинг иложи йук. Олдимизда Рамазон ойи келаяпди, сахарлик, ифторликни хам шу ошхонадан беришади. Биз нима килайлик ошхонадан таом есак буладими еки ташкаридан бошка нарсалар олиб еяйликми. Бульоннинг таркиби:"(Соль, усилители вкуса и аромата(глютамат натрия, инозинат и гуанилат натрия), сахар, мальтодекстрин, растительный жир, крахмал, ароматизатор говядины идентичный натуральному, краситель карамель, регулятор кислотности лимонная кислота, любисток, листья петрушки, экстракт мускатного ореха, говядина, ароматизаторы чеснока и черного перца натуральные.)". Жавобингизни интизорлик билан кутаман.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Менимча мазкур нарсалар ичида ҳаром йўқ.

2 Май 2022, 23:16 | Савол-жавоблар | 147 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar