Кўзни юмшатувчи томчилар

Ассалому алайкум! Кўзимиз яқинда операция бўлганди, доктор кўз юмшатиш томчиларини (увлажнаюшие капли для глаз) ёзиб берганди. 1 ой давомида кунига 5-6 мартта томизиш керак. Саволимиз шуки, рўзадор инсон кўзига шу томчиларидан томизса рўзаси бузиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Бизнинг мазҳабда рўза очилмайди. Лекин бошқа мазҳаб соҳиблари “рўза очилади”, дейишади. وَلَوْ أَقْطَرَ شَيْئًا مِنْ الدَّوَاءِ فِي عَيْنِهِ لَا يُفْطِرُ صَوْمَهُ عِنْدَنَاАгар даво мақсадида кўзига нарса томизса, бизнинг наздимизда рўза очилмайди. (Фатавои Ҳиндия). Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:33 | Савол-жавоблар | 149 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar