Эрни розилиги

Ассалому алайкум! Аёл киши 5махал намоз ўқиб рамазонда рўза тутиб эрни рози қилса жаннатий дейилган. Ман сўрамоқчи бўлганим турмушдан ажраганимга икки йил бўлди. Эрим телефонда талоқ сўзини  уч-тўрт марта қайта-қайта айтган. Бизга талоқ тушганми? Тушган бўлса ман ота уйимдалигимда айтган, эримни уйида идда ўтирмаганман. Буни хукми нима бўлади? Хозир турмушдан қайтганман икки йил бўлди 5 махал ибодат қиляпман, хижобга кирганман, алхамдулиллах тавба қилдим. Аллоҳим билиб билмай қилган гунохларимни кечирсин. Эрим билан ажралишганим учун уни норози қилган бўлдим, у хозир мендан кейин икки марта уйланиб ажрашди. Ибодатларим қабул бўлмайдими? Аллоҳ асрасин жаннат эшиглари ман учун очилмайдими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўтган ишларга саловат. Сизларга уч талоқ тушган. Эрингиз билан қайта ярашишингиз мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 00:01 | Савол-жавоблар | 172 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar