Қариндошнинг меваси
Ассалому алайкум! Мен қариндошимизнинг уйига зиёратга бордим. У киши уйда йўқ эканлар. Уйдаги боғлари, узумларини томоша қилиб ўтиргандим, қўшни уйда яшайдиган жиянлари “бир бош узиб, олиб е" деб айтаверди. Бу бола ейишга рухсат олган бўлса керак деб олиб едим(ўзидан сўрасам, барибир, руҳсат олганман дейди). Еганимдан кейин кўнглим ҳижил бўлиб, ўзларига олганим ҳақида айтдим. Ёқдими деб яна бир бош олиб бердилар. Айтингчи мен ҳаром озуқа еб қўйдимми? Агар шундай бўлса, 40 кун намоз қабул бўлмаса, шу кунлар нима қилишни маслаҳат берасизлар? Раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади: لَيْسَ عَلَى الْأَعْمَى حَرَجٌ وَلَا عَلَى الْأَعْرَجِ حَرَجٌ وَلَا عَلَى الْمَرِيضِ حَرَجٌ وَلَا عَلَى أَنفُسِكُمْ أَن تَأْكُلُوا مِن بُيُوتِكُمْ أَوْ بُيُوتِ آبَائِكُمْ أَوْ بُيُوتِ أُمَّهَاتِكُمْ أَوْ بُيُوتِ إِخْوَانِكُمْ أَوْ بُيُوتِ أَخَوَاتِكُمْ أَوْ بُيُوتِ أَعْمَامِكُمْ أَوْ بُيُوتِ عَمَّاتِكُمْ أَوْ بُيُوتِ أَخْوَالِكُمْ أَوْ بُيُوتِ خَالَاتِكُمْ أَوْ مَا مَلَكْتُم مَّفَاتِحَهُ أَوْ صَدِيقِكُمْ لَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ أَن تَأْكُلُوا جَمِيعًا أَوْ أَشْتَاتًا فَإِذَا دَخَلْتُم بُيُوتًا فَسَلِّمُوا عَلَى أَنفُسِكُمْ تَحِيَّةً مِّنْ عِندِ اللَّهِ مُبَارَكَةً طَيِّبَةً كَذَلِكَ يُبَيِّنُ اللَّهُ لَكُمُ الْآيَاتِ لَعَلَّكُمْ تَعْقِلُون 61. Кўзи ожизга танглик йўқ. Ва чўлоққа ҳам танглик йўқ. Ва беморга ҳам танглик йўқ. Ва сизнинг ўзингизга ҳам ўз уйингиздан, ё оталарингизнинг уйларидан, ё оналарингизнинг уйларидан, ё ака-укаларингизнинг уйларидан, ё опа-сингилларингизнинг уйларидан, ё амакиларингизнинг уйларидан, ё аммаларингизнинг уйларидан, ё тоғаларингизнинг уйларидан, ё холаларингизнинг уйларидан, ё сиз калитига молик бўлган ёки дўстингиз (уйидан) емоғингизда (танглик) йўқ. Сизларга жамланган ёки тарқоқ ҳолда емоқда ҳам танглик йўқ. Уйларга кирган чоғингизда ўзларингизга Аллоҳдан бўлган покиза ва муборак табрик ила салом беринглар. Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Шоядки, ақл юритсангиз.
Ушбу ояти кариманинг аввалида кўзи ожиз, чўлоқ ва бемор кишиларга нимада гуноҳ бўлмаслиги, танглик йўқлиги баён қилингани ҳақида муфассир уламоларимиз ихтилоф қилганлар. Бир гуруҳлари «Уларнинг жиҳодга чиқмай қолишларида гуноҳ ва танглик йўқ», – дейдилар. Бошқалари «Узрли кишиларнинг жиҳодга чиқмай қолишлари гуноҳ эмаслиги, бунда уларга ҳеч қандай танглик йўқлиги «Фатҳ» ва «Бароат» («Тавба») сураларида баён этилган, бу ерда эса сўз жиҳод ҳақида эмас, балки айнан таом емоқ ҳақида кетмоқда. Шунинг учун ҳам мазкур жумлани «таом ейишда уларга гуноҳ ва танглик йўқ» деб тушунмоқ керак», – дейдилар ва бу фикрларини тасдиқловчи ривоятларни келтирадилар. Иккинчи тоифа муфассирларнинг фикрлари кучлироқдир.
«Кўзи ожизга танглик йўқ. Ва чўлоққа ҳам танглик йўқ. Ва беморга ҳам танглик йўқ».
Қуръони Карим таълимотлари кишилар онгида улкан инқилоб ясади. Улар ҳар бир нарсада ўта аниқлик билан иш тутиб, ҳалол-ҳаром, жоиз-ножоиз деган масалаларда ўта ҳассос бўлиб қолган эдилар.
Ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло «Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг» оятини нозил қилганидан сўнг, мусулмонлар «Аллоҳ таоло бизни молларимизни ўзаро ботил йўл билан ейишдан қайтарди, таом энг афзал мол ҳисобланади, бировнинг уйига чақирилса, бориб бўлмас экан, ўзи очиқ кўнгил билан бермаса, таомини еб бўлмас экан», деб тортиниб қолдилар. Шунингдек, «Кўзи ожиз, чўлоқ ва бемор кишилар билан бирга таом есак, заифликлари туфайли биз улардан кўп еб қўйиб, гуноҳ орттириб олмайлик», деб, у заиф кишилар билан бирга таом емоқдан ҳам ўзларини тийиб қолдилар. Авваллари баъзи кишилар уйларида таом бўлмаса, ҳожатманд кишиларни, жумладан, кўзи ожиз, чўлоқ ва беморларни қариндош-уруғлари ва ёру дўстларининг уйига олиб борар эдилар. Энди эса бундан ҳам тортиниб қолдилар. Оятда мазкур ишлар қилинса, гуноҳ, танглик йўқлиги баён қилинди.
Ояти каримада:
«…сизнинг ўзингизга ҳам ўз уйингиздан…. Емоғингизда (танглик) йўқ», – дейилмоқда. Бундан «Одам ўз уйида ҳам изн сўраб ейиши керакми?» деган савол туғилмайди. Балки қариндош-уруғ ва ёру дўстларнинг уйида таом емоқ ҳам худди ўз уйидан таом емоқ билан баробар экани билдириляпти.
«...ё оталарингизнинг уйларидан, ё оналарингизнинг уйларидан, ё ака-укаларингизнинг уйларидан, ё опа-сингилларингизнинг уйларидан, ё амакиларингизнинг уйларидан, ё аммаларингизнинг уйларидан, ё тоғаларингизнинг уйларидан, ё холаларингизнинг уйларидан… емоғингизда (танглик) йўқ».
Демак, оятда зикр қилинган тоифадаги кишиларнинг дастурхонидан алоҳида изнсиз, таклифсиз ҳам таом еса бўлаверади.
Уламоларимиз «Оятда ўғиллар зикр қилинмагани отанинг уйи – боласининг уйи экани эътиборидандир», – деганлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бир кишига: «Сен ҳам, молу мулкинг ҳам отангникидир», – деганлар.
Оятда зикр қилинган қариндошлардан ташқари,
«…сиз калитига молик бўлган ёки дўстингиз (уйидан) емоғингизда (танглик) йўқ», – дейилмоқда.
«Калитга молик бўлиш» уй эгасининг калитни ишониб, топшириб қўйишидир. Ана шундай кишилар инсоф билан, қоринлари тўйгунча есалар бўлаверади.
Оиша онамиздан Имом Зуҳрий қилган ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жиҳодга жўнаб кетаётган мусулмонлар уйларининг калитларини ўзлари билган кишиларга топшириб, «Ҳожатингиз тушганда емоқни сизга ҳалол қилдик», – деб кетар эканлар. Аммо калитни олиб қолганлар, бу гап қуруқ манзират учун айтилган бўлса керак, деб, ўзларини тийишар экан. Ушбу оят билан Аллоҳ ҳам уларга изн берган.
«Дўст» деганда, ишончли дўст, биродари унинг уйидан изнсиз таом еса, хурсанд бўладиган дўст кўзда тутилгандир.
Шунингдек, ояти каримада:
«Сизларга жамланган ёки тарқоқ ҳолда емоқда ҳам танглик йўқ», – дейилмоқда.
Чунки қадимги араблар тўпланиб таом ейишни ёмон кўрар эдилар. Кинона қабиласи эса таомни ёлғиз емоқни гуноҳ ҳисоблар эди. Шунингдек, ансорийларда ҳам меҳмони бор одам меҳмонсиз таом емас эди. Ушбу оятда Аллоҳ таоло ҳар ким ўз хоҳишича еявериши мумкинлигини баён қилди. Яъни якка ёки жам бўлиб еганда гуноҳ йўқлигини билдирди.
Шу билан бирга, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида жам бўлиб таом ейиш фазилат экани айтилган.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал қуйидагиларни ривоят қиладилар:
«Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга:
– Биз таом еймиз-у, қорнимиз тўймайди, – деди. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Эҳтимол, якка-якка бўлиб ерсизлар. Таомни жам бўлиб ва Аллоҳнинг исмини зикр қилиб енглар, ўшанда баракали бўлади, – дедилар».
Имом ибн Можа ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жам бўлиб енглар, тарқоқ бўлманглар, жамоатда баракот бордир», – деганлар.
Кейин таом ейиш учун ёки бошқа ҳолатларда уйга кириш одоби баён қилинмоқда.
«Уйларга кирган чоғингизда ўзларингизга Аллоҳдан бўлган покиза ва муборак табрик ила салом беринглар».
Жумладаги «ўзларингизга» сўзини бир-бирингизга ва ўзингизга ўзингиз, деб тушунмоқ лозим. Чунки бунинг баёнида келган ривоятларда «Биров бир уйга кирганда ўша ерда бор кишиларга салом беради, агар у ерда ҳеч ким бўлмаса, «Ассалому алайна ва ала ибадиллаҳис-солиҳийн», деб, ўзига ва солиҳларга салом беради», – дейилган.
«Аллоҳ сизларга оятларни ана шундай баён қилур. Шоядки, ақл юритсангиз».
Ҳа, Аллоҳ ҳар бир каттаю кичик нарсани мана шундай баён қилиб қўйган. Бандалар учун эса фақат ушбу амрларга амал қилиб, саодатга эришмоқ қолган, холос. Аммо буни фақат ақл юритганларгина англаб етадилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 00:54 | Савол-жавоблар | 152 | Ҳалол ва ҳаром