Музороба

Ассалому алайкум! Мен озиқ-овқат махсулотлари билан савдо қиладиган фирманинг сотув бўлимларининг бирининг менеджери бўлиб ишлайман. Саволим шундан иборатки бизнинг бошлигимиз ишларнинг ривожи учун сармоядорлардан фойдаланади. Яъни ўртада келишув тузилади. Мисол учун палончи одам 100 миллион сўм пул тикса фойдани тенг иккига бўлади яна бунда сармоядор ўртача 5.6 миллион даромад олиши мумкин. Бундай шартномада банкротлик бўйича банд йўқ. Бу ишлар шариатда тўғрими? Ундан маош олиб ишлаётган ходимларнинг топиши халолми? Мен бошқарадиган савдо бўлимига бунақа сармоя тикилмаган. Агар бунақа пул тикиш шариатда ножоиз бўлса, менинг ишлашим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сармоячи ва иш бажарувчининг орасидаги шартноманинг келишувлари шариатга мувофиқ қилинган бўлса бу ҳалол бўлиб сизларга ҳам иш ҳақингиз ҳалол бўлади. Шариат шартларига тўғри келмайдиган бандлари бўлса шуни тўғирлаш лозим. Шартномани бирон аҳли илмга кўрсатиб олинглар. Валлоҳу аълам!

14 Май 2022, 05:34 | Савол-жавоблар | 133 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar