Дуо талабида

Бисмиллаҳир Раҳмонир Роҳийм. Аллоҳ таолога жалолига лоид ҳамду санолар бўлсин! Ортларидан Набий йўқ зотга дуруду саловатлар бўлсин! Фазийлатли Шайх ҳазратлари, Ассалому алайкум! Мана бир неча йиллардан бери Ота ва Онамизни Ҳаж зиёратига етишишларига муштоқ бўлиб дуодамиз. Навбатга ёзилишганига ҳам анча бўлган. Мутасадди ташкилотлардан аниқлаган маълумотларимизга кўра, улар 2013 йилдаги рўйҳатга киритилишган экан. Шайх жаноблари, Сиздан Она-Онам ҳақлари дуо қилишингизни илтимос қиламан. Шоядки, Сизнинг дуоларингиз ижобатида келгуси йили Хаж ибодатини адо этишга мушарраф бўлишса. Барчаларимизга Аллоҳнинг рахмат ва барокатлари бўлсин! Хурмат ва эҳтиром ила Абу Абдураҳмон!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳ таоло барча ҳажга боришни ният қилганлар қатори ота-онангизни ҳам ҳажга насиб этсин!

3 Май 2022, 02:20 | Савол-жавоблар | 189 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar