Фатволар тўғрими?

Ассалому алайкум! Ушби фатволар ҳақида сўрамоқчидим. 1.САВОЛ: Таҳоратдан сўнг баъзи аъзосини ювган-ювмаганлигида шак қилиб қолса нима қилади? ЖАВОБ: а) таҳорат чоғида бироз аъзосини ювган-ювмаганлигида, масҳ қилган-қилмаганлигида иккиланиб қолса, бу умрида биринчи бор бўлаётган бўлса, ювадиган жойини ювиб, масҳ қиладиган жойини масҳ қилиб олади. Агар одат бўлиб қолган бўлса таҳоратини давом эттираверади. Шак қилган аъзосини ювиши ёки масҳ тортиши фарз бўлмайди.  Бадойиъ. б) Таҳорат қилиб бўлиб иккиланса, хоҳ биринчи бор бўлаётган бўлсин, хоҳ одат бўлиб қолган бўлсин, эътибор қилмайди. Қайтадан ювиши фарз бўлмайди. в)  таҳорат қилганлиги аниқ эсида бўлиб, кейин таҳорат синган, синмаганлигида иккиланиб қолса, таҳорати бор деб ҳукм қилинади, қайта таҳорат олиши фарз эмас. Бунинг акси ўлароқ, таҳорати кетганлиги аниқ бўлиб, кейин таҳорат қилган, қилмаганлигида иккиланиб қолса, таҳорат қилиши фарз бўлади. “Аниқ” нарса “шак” билан бекор бўлмайди, қоидасига биноан. г) таҳорат қилганлиги ҳам, таҳорати кетганлиги ҳам аниқ бўла туриб, қай бири аввал содир бўлганлигида иккиланса, таҳоратли, деб ҳукм қилинади. Юқоридаги суратларни барчасида шак қилаётган томоннинг кейинчалик қайсидир бири аниқ маълум бўлиб қолса, ўшанга қараб иш тутади. 2.Пешоб чиққандек бўлса текширилади агар аниқланса кийим алмаштирилади агар аниқланмаса алмаштирилмайди, агар бу касаллик ёки шунга ўхшаш узрли ҳолат бўлса ҳеч нима қилинмайди фақат ҳар бир намозга янги таҳорат олинади? Шу фатволар тўғрими? Агар нотўғри бўлса шунга аъмал қилиб ўқиган намозимчи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нажосат чиқадиган жойга кийимни нопок қилмайдиган нарса қўйиб олинади. Кейинги намоздан олдин унгача нопок бўлган нарсани олиб ташлаб янгисини қўйиб ўқийверади. Қолгани тўғри. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 19:01 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar